Расман! "Манчестер Юнайтед" футболчиси Бундеслига клубига кўчиб ўтди

  • 16 август, 2020, 21:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед"нинг голландиялик ярим ҳимоячиси Таит Чонг янги мавсумни "Вердер"да ўтказадиган бўлди.

Tecno

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, “бўрилар” 20 ёшли футболчини 2021 йилнинг ёзигача ижарага олган. Чонг янги жамоасида 22-рақамни танлади.

МЮ тарбияланувчиси ҳисобланган Таит Чонг “қизил иблислар” сафида жами 16 та ўйинда майдонга тушган ва 2 та голга ассистентлик қилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!