Расман! "Манчестер Юнайтед" футболчиси "Рома"га ўтди (фото)

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Неманья Матич фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради.

"Рома" матбуот хизмати сербиялик ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди. 33 ёшли Матич римликлар таркибига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Томонлар 1 йиллик шартномага имзо чекди.

Аввалроқ, "бўрилар" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи уни янги жамоасига олиб келишни мақсад қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Улар "Манчестер Юнайтед"да бирга ишлаган.

Неманья "қизил иблислар" сафида 189 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол ва 11 ассист муаллифига айланган.

photo_2022-06-14_18-11-48

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!