Расман!

Италиянинг "Аталанта" клуби ҳужумчиси Амад Диалло фаолиятини Англияда давом эттирадиган бўлди.

Футболчини "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Аммо томонлар неча йиллик шартнома имзолашгани ва Амаднинг нархи борасида маълумот берилмаган.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра МЮ унинг учун 37 миллион фунт стерлинг сарфлаган ва 2025 йилгача бўлган шартнома имзолади.

photo_2021-01-07_19-15-32  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)