
Расман! "Манчестер Юнайтед" кўзлаган футболчини АПЛнинг бошқа бир клуби илиб кетди
Албания терма жамоаси дарвозабони Томас Стракоша фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.
Аниқроғи, 27 ёшли посбон "Брентфорд" билан шартнома имзолади. Эркин агент ҳисобланган Стракоша инглиз жамоасига текинга тушди. Томонлар эса ўзаро 2026 йилга қадар шартнома имзолашди.
Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ Стракошани "Манчестер Юнайтед" кўз остига олиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Томас Стракоша бунгача "Лацио" ва "Салернитана" клубларида ўйнаган. У Албания терма жамоасида 19 та ўйин ўтказган.
Фикрлар