Расман! “Манчестер Юнайтед” янги трансферни эълон қилди

  • 14 август, 2021, 17:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”ни тарк этган Рафаэль Варан бундан буён “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилади.

Tecno

Манчестер клуби расман франциялик ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтгани ва клуб билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартномага имзо чекканини эълон қилди. Келишувга кўра, томонлар шартномани яна бир мавсум узайтириш ҳуқуқига эга.

28 ёшли марказий ҳимоячи 2011 йилдан бери “Реал”да тўп тепиб келаётган эди. У “Қироллик клуби”да уч маротаба Испания чемпиони, кубоги соҳиби, тўрт мартадан Европа Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, уч бор Европа Суперкубоги эгаси бўлди.

Варан Франция терма жамоаси таркибида 2018 йили жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!