Расман: Марадона Аргентина чемпионатининг сўнгги поғонасида бораётган жамоа бош мураббийига айланди

Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Диего Марадона "Гимназия" клуби бош мураббийига айланди.

Аргентина клуби билан 58 ёшли мутаҳассис бир мавсумга амал қилувчи шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Марадонанинг сўнгги иш жойи Мексиканинг иккинчи дивизиони клуби "Дорадос" эди. Шу йилнинг июнь ойида у операция қилингани туфайли жамоани тарк этишга мажбур бўлган.

Маълумот учун, "Гимназия" клуби амалдаги мавсумнинг 5 та учрашувида 4 бор мағлуб бўлган ва 1 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!