Расман! Мессининг собиқ устози яна у билан бирга ишлайди

Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган АҚШнинг "Интер Майами" клуби аргентиналик мутахассис Херардо Мартинони бош мураббий этиб тайинланганини расман эълон қилди.

60 ёшли мураббийнинг клубга келиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ой бошида пайдо бўлганди ва энди бу расман тасдиқланди. Аввалроқ, Мартино қўл остида "Барселона"да (2013 йилдан 2014 йилгача) ва Аргентина терма жамоасида (2014-2016) ўйнаган ҳужумчи Лионель Месси "Интер Майами" билан шартнома имзолаган эди.

Херардо Мартинонинг сўнгги иш жойи Мексика терма жамоаси бўлиб, уни 2019 йилнинг январидан 2022 йилнинг ноябригача бошқарган. Аргентиналик мутахассис шунингдек, Парагвай терма жамоаси ва Американинг “Атланта Юнайтед” клубидаги фаолияти билан ҳам танилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!