Расман! "Монако"ни испаниялик юлдуз тарк этди
"Монако" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас фаолиятини бошқа клубда давом эттиришига тўғри келади. Француз клуби унинг кетишини эълон қилди.
2019 йилнинг қишида Фабрегас 25 миллион евро эвазига "Монако"га келиб қўшилганди. Шу вақт давомида у мазкур клуб сафида 56 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлган.
Қайд этиш лозим, ўтган мавсум у Лига 1 доирасидаги атиги 2 та учрашувда майдонга тушди.
Фикрлар