Расман! Монтелла
Ads

Италиянинг "Милан" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Винченцо Монтеллани ўз лавозимидан озод этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилмоқда.

Юқоридаги манбаада ёзилишича энди жамоа бошқарувини вақтинча  Женнаро Гаттузо ўз қўлига оладиган бўлди. Айтиш лозимки, собиқ футболчи айни дамда "россонерилар"нинг ёшлар жамоасида фаолият олиб бораётган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Милан" А Сериянинг ўтган 14та туридан сўнг 20 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. Эътиборлиси, миланликлар кучли олтиликда бораётган барча рақибларига ўзаро ўйинларда имкониятни бой беришган.