Расман! Мундиални тарк этган илк жамоа номи маълум бўлди (фото)

Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Нидерландия - Эквадор учрашувида томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Натижада, ҳар икки жамоа очколари сонини 4 тага етказиб олган ҳолда, жадвалда 1 ва 2-ўринларни эгаллаб турибди. Эътиборли томони шундаки, ушбу дуранг туфайли мундиал мезбони Қатар расман турнир билан хайрлашди.

Энди қатарликларга сўнгги турдаги ғалаба ёрдам бера олмайди. Қуйида "А" гуруҳидаги жадвал билан танишиш имкониятига эгасиз.

photo_2022-11-25_23-09-42

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!