Расман! Мундиални тарк этган терма жамоа бош мураббийини истеъфога чиқарди

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда португалия мутахассис ўз инстраграм саҳифасида маълум қилди. 

"Йигитлар ва қадрли дўстлар. Мен сизлар билан фахрланаман. Сиз майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам ажойибсиз. 

Бу футбол оиласининг бир қисми бўлиш мен учун шараф эди. Ишонаманки, сизлар ҳурматга лойиқсиз. Барчангизга бахт, тинчлик, муваффақият ҳамда соғлиқ тилайман. Раҳмат", - дея ёзиб қолдирди Кейруш. 

Қайд этиш лозим, у бошчилигида форслар ЖЧ-2022 доирасида гуруҳ босқичда 3-ўринни қўлга киритган ҳолда, мусобақани тарк этди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!