Расман: Муроджон Аҳмадалиевнинг жаҳон чемпионлик камарлари учун жанги муддати тасдиқланди
Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 КО) келгуси йил бошида жаҳон чемпионлик камари учун рингга кўтарилиши ҳақида хабар бергандик.
GoSport.uz интернет-нашри манбалари берган хабарга кўра, Аҳмадалиев мазкур вазннинг WBA ва IBF йўналишлари чемпиони Даниэл Романга (27-2-1, 10 КО) қарши жанги 2020 йилнинг 30 январь куни АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтиши расман тасдиқланган. Олдинроқ бу бокс оқшоми 31 январ куни бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳам айтилганди.
Жанг Matchroom Boxing ва унинг раҳбари Эдди Ҳирн томонидан ташкил этилиши айтилмоқда. Мазкур бокс оқшомида яна учта жаҳон чемпионлик камари учун жанглар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Улар ҳам расман тасдиқланса, Matchroom Boxing АҚШ вақти билан пайшанба куни илк марта бундай катта бокс оқшомини ташкил қилаётган бўлади.
Фикрлар