Расман! Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги бўйича келишувга эришилди

  • 3 январь, 2023, 23:28
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) WBА ва IBF камарлари эгаси, ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8КО) ва IBF йўналишида мажбурий давогар Филиппин боксчиси Марлон Тапалес (36-3, 19КО) ўртасидаги жанг учун жамоалар келишувга эришди. 

IBF ташкилоти бу баҳсга буйруқ бериб, 3 январга промоутерлик савдосини белгиланган эди, бироқ боксчиларнинг жамоалари бир тўхтамга келишгач, аукцион бекор қилинди. 

Ҳозирча мазкур тўқнашув санаси ва манзили ошкор қилинмади, аммо катта эҳтимол билан жорий йилнинг биринчи чорагида ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!