Расман! МЮ раҳбарияти Сульшерга чиқиш эшикларини кўрсатди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди. 

Норвегиялик мутахассис "қизил иблислар"ни 2018 йилнинг декабрь ойидан буён бошқариб келаётганди. Бу вақт ичида у МЮ билан бирорта ҳам соврин юта олмади. 

Манкуниаликлар Сульшер қўл остида 2020/2021 йилги мавсумда АПЛда иккинчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, ўша мавсум клуб Европа лигаси финалигача етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда "Вильярреал"га мағлуб бўлган. 

Аввалроқ, Манчестер клуби раҳбарияти Сульшер истеъфога чиқарилганидан сўнг 7,5 миллион фунт товон пули тўлаши ҳақида хабарлар чиқаётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!