Расман! "Насаф" 24 ёшли ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

Сардор Саъдуллаев 2023 йил “аждарлар” билан бирга бўлади. Саъдуллаев жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Сардор “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Насаф” таркибида икки марта Ўзбекистон кубоги, бир мартадан Суперлиганинг кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.

"Янги мавсумдаги ҳамкорлик футболчи ва жамоамиз учун самарали ва ютуқларга бой бўлади деган умиддамиз", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

 

Манба: “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!