Расман. "Навбаҳор" "Андижон" футболчисини ўз сафига қўшиб олди!
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби трансферлар ойнасидаги ўз юришини бошлади ва илк трансфер "Андижон" ўйинчиси бўлди. Эндиликда Исломбек Маматказин "лочинлар" шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот ўрнида, Исломбек Маматказин - 2002 йил, 22 декабрда Андижон шаҳрида туғилган. 2022 йилдан бошлаб, ҳозиргача “Андижон” жамоасида ўйнаган.
Маматказин андижонликлар таркибида 2024 йили Ўзбекистон кубогини қўлга киритган, якунланган мавсумда эса “Андижон” сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 1450 дақиқа ўйнаб, 2 та гол урган.




Фикрлар