Расман! "Навбаҳор" етакчиси клубда қоладиган бўлди
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби дарвозабони Ўткир Юсупов жамоада қоладиган бўлди.
"Лочинлар" матбуот хизмати маҳоратли дарвозабон билан шартнома узайтирилганини маълум қилди. 31 ёшли посбон "лочинлар" таркибига 2019 йилда келиб қўшилган.
Юсупов наманганликлар либосида жорий мавсум Ўзбекистон Суперлигасида 26 ўйинда майдонга тушди ва 13 бор дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
"Навбаҳор" матбуот хизмати
Фикрлар