Расман! "Навбаҳор" "Нефтчи" футболчисини ўз сафига қўшиб олди (фото)
Грузиялик тажрибали ҳужумчи Гиорги Никабадзе “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.
Никабадзе 1991 йил, 10 январь куни Грузияда туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Литванинг “Банга” (Гаржай), Грузиянинг “Гурия” (Ланчхути), “Колхети-1913” (Поти), “Телави” (Телави), “Мерани” (Тбилиси), “Динамо” (Батуми), “Самгурали” (Цхалтубо), Мальтанинг “Гудья Юнайтед” жамоаларида ўйнаган.
Ўтган мавсумнинг 2-даврасини “Нефтчи” (Фарғона) таркибида ўтказиб, фарғоналиклар сафида Суперлигада 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.
Фикрлар