Расман! "Нефтчи" бош мураббийи Суперлигада йилнинг энг яхши мураббийи бўлди (фото ва видео)
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Суперлига жорий мавсумининг энг яхшиларини эълон қилмоқда. Унга кўра, Суперлигада йил мураббийи дея "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко эътироф этилди.
Мутахассис фарғоналиклар билан бирга Суперлигада 45 очко тўплаб, 5-поғонадан жой эгаллади. Шунингдек, жамоа 21-турга қадар чемпионатда мағлуб бўлмай келаётганди.
Рақиблар дарвозасини 33 бор ишғол қилган "йўлбарслар" кўп гол уриш борасида биринчиликнинг энг яхши 4-клуби бўлди. Энг кам гол ўтказиб юбориш бўйича эса "Нефтчи" фақат "Насаф"дан ортда қолди ("Нефтчи"да 18, "Насаф"да 16).
Фикрлар