Расман! "Нефтчи" европалик футболчи трансферини эълон қилди

Кэтэлин Карп "Нефтчи" аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Фарғоналиклар янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Бугун молдовалик тажрибали футболчи Кэтэлин Карп "Нефтчи" билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоанинг ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган бўлди.

Маълумот учун, Карп ўтган мавсумни Руминия чемпионатида тўп тепувчи "Ута-Арад" жамоасида ўтказди. Футболчи Россиянинг "Уфа" жамоасидаги кўп йиллик фаолияти орқали таниш бўлиб улгурган.

Кэтэлин футболчилик фаолияти давомида Руминиянинг кучли клубларида, шунингдек Украина, Россия ва Молдова клубларида фаолият олиб борган. Футболчи бугунги кунда Молдова миллий терма жамоасининг асосий футболчиларидан ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
23/01/2024 13:48
Узимизда ундан зур ярим химоячилар борку,омадсиз трансфер