Расман! "Нефтчи" тажрибали посбони билан шартнома узайтирилганлигини эълон қилди (видео)

Акбар Тўраев "Нефтчи" билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Суперлиганинг бошқа жамоалари каби "Нефтчи"да ҳам таркибни янгилаш ва кучайтириш ишлари қизғин давом этмоқда. Бугун жамоани тажрибали ва етакчи дарвозабони ҳисобланган, кўп учрашувларда "Нефтчи" дарвозасини ишонч билан ҳимоялаб, жамоа муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Акбар Тўраев ўз фаолиятини яна фарғоналиклар сафида давом эттиришга қарор қилиб, шартнома муддатини узайтирди.

"Жамоамиз аъзолари ва кўп сонли мухлисларимиз номидан унга янги мавсумда янги зафарлар тилаймиз", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!