Расман! "Нефтчи" янги легионерни ўз сафига қўшиб олди (фото)

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Тожикистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Манучеҳр Сафаров бугун "Нефтчи" билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоанинг ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган бўлди. Фарғоналиклар футболчи билан икки йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун, Манучеҳр Сафаров ўтган мавсумни Тошкентнинг “Локомотив” клубида ўтказди. Ярим ҳимоячи Про лига мусобақасида жами 13 учрашувда 1074 дақиқа  ҳаракат қилиб, 1та гол уришнинг уддасидан чиқди.

Футболчи фаолияти давомида Тожикистоннинг  "Хўжанд", "Локомотив" ва "Истиқлол" клубларида тўп сурган, шунингдек 2022 йилда Эроннинг "Персеполис" клубида ҳам фаолият олиб борган. Манучеҳр Сафаров Тожикистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари ва 2019 йилдан буён миллий терма аъзоси ҳисобланади.

нефтсчи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dili
08/12/2023 19:23
Омадини берсин худо хохласа Нефтчи чемпион булади 24 йилда
&
Махмуд1966
08/12/2023 15:52
Яхши танлов!