Расман: Немис клуби “Реал” ва МЮ нишонидаги футболчи билан шартнома имзолади (фото)
"Лейпциг" "Зальцбург" ҳужумчиси Беньямин Шешко билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, 19 ёшли словениялик билан келишув 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Ҳужумчи 2022/23 йилги мавсумни Австрия чемпионатида ўтказади. 2023 йилнинг 1 июлида эса Бундеслигага йўл олади.
Маълумот ўрнида, Мадриднинг "Реал" клуби ҳамда "Манчестер Юнайтед" Шешкога жиддий қизиқиш билдирган эди. Аммо форвард бу мавсум "Зальцбург"да қолишини маълум қилган.
Ўтган мавсумда Шешко "Зальцбург" сафида 39 ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар