Расман! "Ньюкасл" Нидерландия терма жамоаси аъзосини сотиб олди
"Ньюкасл" клуби матбуот хизмати “Лилль” ҳимоячиси Свен Ботманнинг трансфери ҳақида эълон қилди.
Баъзи манбаларга кўра, нидерландиялик футболчининг трансфер суммаси, 37 миллион еврони ташкил қилган. Футболчи инглиз клуби билан 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.
22 ёшли Ботман 2020 йилдан буён «Лилль» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида ушбу клуб сафида барча мусобақаларда жами 79 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. У бундан аввал "Аякс" ва "Херенвен" клубларида ҳам ўйнаган.
Фикрлар