Расман! "Ньюкасл" ўз тарихида иккинчи энг катта трансферни амалга оширди

"Лион" ярим ҳимоячиси Бруну Гимарайнш "Ньюкасл Юнайтед" футболчисига айланди. У Англия клуби билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

24 ёшли бразилиялик футболчи учун "қарғалар" 40 миллион евро ва 8 миллион евро бонус тўлайдиган бўлди.  

Эслатиб ўтамиз, истеъдодли ярим ҳимоячи жорий мавсум барча турнирлар доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди. 

5b73b63d8e71485266718f7e6ed31f0b340f95d0

Маълумот ўрнида, 2019 йилда "Ньюкасл" бразилиялик Жоэлинтонни 44 миллион евро эвазига харид қилганди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!