Расман! "Ньюкасл" тўпурар ҳужумчиси билан шартномани узайтирди

"Ньюкасл" ҳужумчи Каллум Уилсон билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида эълон қилинди.

Манбага кўра, 31 ёшли форварднинг "қарғалар" билан имзолаган янги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Уилсон ўтган мавсум Премьер-лиганинг 31 ўйинида майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 18 та гол уришга эришган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!