Расман! Обамеянг "Арсенал" билан шартномасини узайтирди

"Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянг клуб билан амалдаги шартномасини 2023 йилга қадар узайтирди. Бу ҳақда у ўзининг расмий твиттер саҳифасида маълум қилди.

“Ушбу янгиликни сиз билан баҳам кўришдан жуда хурсандман. Мен "Арсенал" афсонасига айланиш ниятидаман”, - деб ёзади габонлик футболчи.

31 ёшли Обамеянг "Арсенал" сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У "канонирлар" сафида 111 та ўйинда майдонга тушди ва 72 та  гол ва 15та голли узатмага муаллифлик қилди. Бундан ташқари у "Милан", "Дижон", "Лилль", "Монако", "Сент-Этьен" ва "Боруссия" Дортмунд клубларида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!