Расман: Одил Ҳамробеков "Навбаҳор" футболчиси!
Тажрибали ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.
Ҳамробеков футболчилик фаолияти давомида “Насаф” (Қарши, 2013-2018 йиллар), “Пахтакор” (Тошкент, 2019-2021 йилнинг 2-давраси – 2023 йиллар), “Шабаб Ал-Аҳли” (Дубай, БАА, 2021 йилнинг 1-давраси) жамоаларида ўйнаган.
Одилжон Ҳамробеков ўтган мавсумда “Пахтакор” таркибида барча мусобақаларда жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ҳолда, 1 та голга ассистентлик қилган.
Ярим ҳимоячи 2017 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва айни пайтда Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё кубоги – 2023 мусобақасида терма жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.
Биз Одилжон Ҳамробековга “Навбаҳор”даги фаолиятида омад ёр бўлиб, чиройли ўйинлари ҳамда голлари билан “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз, - дейилади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати хабарида.
Фикрлар