Расман. ОФК Ўзбекистонда ўтадиган Осиё чемпионатини бекор қилди

Осиё футбол конфедерацияси қитъа миқёсидаги турнирларни ўтказиш олдидан минтақадаги мавжуд эпидемиологик вазиятни атрофлича ўрганиб чиқди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўрганиш натижаларига кўра ташкилотнинг тегишли қўмиталари бугун бир қатор муҳим қарорларни қабул қилди.

Ушбу қарорларга мувофиқ, 2021 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати расман қолдирилди. Бироқ, Ўзбекистон мазкур чемпионат мезбонлигини ўзида сақлаб қолди ва 2023 йилда ушбу ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги юртимизда бўлиб ўтиши ОФК мусобақалар тақвимига киритилади.

Шунингдек, Баҳрайнда ўтадиган U16 Осиё чемпионати, футзал ҳамда соҳил футболи бўйича терма жамоалар ўртасидаги қитъа мусобақалари ҳам бекор қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!