Расман! ОКМК легионерларимиздан бирини ортга қайтарди

CHERY AUTO

Мавсумнинг иккинчи ярми ҳамда Осиё Чемпионлар лигасига тайёргарлик кўраётган ОКМК клуби ўз таркибини тажрибали футболчи билан кучайтирди.

Tecno

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Ислом Тўхтахўжаев олмалиқликлар таркибига келиб қўшилди. 33 ёшли фулбэкнинг сўнгги клуби Қатарнинг "Ал-Ғарафа"си бўлганди.

Тўхтахўжаев фаолияти давомида "Нефтчи" (Фарғона), "Локомотив" (Тошкент), "Лиаонинг Шенянг Урбан" (Хитой), "Қизилқум" (Навоий) ва "Ал-Ғарафа" (Қатар) жамоаларида тўп тепган. Қуйида ОКМК матбуот хизмати тақдим этган видеони томоша қилишингиз мумкин.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию