Расман! ОКМК сербиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди

ОКМК жамоаси бўлажак мавсум олдидан навбатдаги трансферини эълон қилди.

Сербиялик ҳужумчи – Милян Шкрбич энди олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилади. Клуб ва ҳужумчи ўртасида мавсум охиригача келишув имзоланди. 

Милян Шкрбич 1995 йилнинг 18 сентябрь санасида Сербиянинг Срвенка шаҳрида таваллуд топган. У фаолияти мобайнида "Срвенка", "ОФК Белград", "Кршко" (Словения), "Гиресунспор" (Туркия), "Зрински Мостар" (Босния ва Герсеговина) ва "Раднички Ниш" клублари шарафини ҳимоя қилган.

28 ёшли футболчи фаолияти мобайнида умумий ҳисобда 130та учрашувда майдонга тушиб, 42та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!