Расман! Онана терма жамоадаги фаолиятини якунлади

  • 23 декабрь, 2022, 15:06
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Камерун терма жамоаси дарвозабони Андре Онана терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақда футболчининг ўзи ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Tecno

26 ёшли посбон мундиалнинг гуруҳ босқичи Сербияга қарши ўйин олдидин жамоа бош мураббийи Ригобер Сонг билан тактик келишмовчилик туфайли можаро юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Онана шу заҳоти Қатарни тарк этганди.

"Ҳар бир ҳикоянинг ўз якуни бор. Ватан ҳар қандай одам ёки ўйинчоқдан муҳимроқ. Мен ҳар доим терма жамоани қўллаб-қувватлайман. Барчангизга ташаккур!", - деб ёзади Онана ижтимоий тармоқларда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!