Расман! Ориоль Ромеу "Барселона" футболчиси

"Барселона" навбатдаги трансферини расман эълон қилди. Каталония клуби ҳимоя ва ярим ҳимояда  ўйнай оладиган  Ориоль Ромеуни ортга қайтарди.

Аввалроқ турли нуфузли манбалар “Барселона” Ромеу учун тахминан 4,5 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берган эди. Каталонияликлар "Жирона" билан товон сифатида белгиланганидан камроқ товон пули борасида келишиб олдилар.

Ромеу "Барселона" битирувчиси ҳисобланади. Аммо у 2011 йилда "кўк-анорранглилар"ни тарк этиб, Лондоннинг "Челси" жамоасига йўл олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!