Расман! Ўзбек боксчисининг WBC камари учун қачон ва қаерда жанг қилиши маълум бўлди

Профессионал бокснинг биринчи ўрта вазн тоифасида (69, 853 кг) ўз жангларини ўтказиб келаётган ёш ҳамюртимиз Равшан Махамматжонов (10-0,7 КО) ёшлар ўртасидаги WBC жаҳон чемпионлик камари учун жанг қилиши мумкин эканлиги, унинг рақиби украиналик Владимир Гордиенко (8-1,3 КО) бўлиши кутилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Воқеалар ривожи кутилганидек кўриниш олиб, расман ушбу жангга буйруқ берилди. Ҳамюртимиз ва украин боксчисининг қарама-қаршилиги 4 сентябрь куни Москва шаҳрида "Shamo Boxing Promotions" томонидан ташкил этиладиган, бокс кечасида бўлиб ўтади. Бу борада бизга “Оқтепа” бокс клуби ва ёш боксчимизнинг мураббийи Зуфар Сулаймонов маълум қилди.

равшан

Расман ушбу жанг санаси ва жойи маълум бўлди. 4 сентябрь куни Москва шаҳрида бизни жуда масъулиятли жанг кутиб турибди. Албатта, бу жангга имкон қадар тайёргарлик олиб боришга ҳаракат қиламиз. Спарринг жанглар ва шу тарздаги машғулотларга карантин ҳолати бироз юмшаганидан сўнг киришамиз. Спарринг машғулотларда юртимиздаги кўзга кўринган боксчилар билан ишлаймиз. Бу борада улар билан гаплашиб улгурганмиз. Ўйлайманки, мухлислар қўллаб-қувватлаб, дуода бўлиб турсалар, мазкур титулни юртимизга олиб келамиз”,- деди мураббий Зуфар Сулаймонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!