Расман! Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси легионерга айланди

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Эроннинг "Фулад" клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

33 ёшли посбон Эрон клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.  Ушбу трансфер учун 300 минг евро сарфлангани айтилмоқда. Бироз аввал посбон ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали "Навбаҳор" билан хайрлашди.

Маълумот учун, Юсупов Суперлиганинг жорий мавсум биринчи даврасида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Imomali
28/07/2024 10:09
ОМАД тилайман
Pardayev Shavkat
28/07/2024 06:05
Омадини берсин.