Расман! Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси яна легионерга айланди

  • 20 февраль, 00:21
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов Озарбайжоннинг "Сумгаит" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.

"2024/25 йилги мавсумнинг иккинчи ярми учун трансферлар компаниясини давом эттираётган "Сумгаит" ФК яна бир футболчининг трансферини якунлади. Жамоамиз яқинда Ўзбекистоннинг "Насаф" клубида тўп сурган Бобир Абдихолиқов билан шартномани 1 йилга шартнома имзолади. 27 ёшли ҳужумчи жамоамизда 9-рақамли либосда ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Бобир Абдихолиқов фаолияти давомида Ўзбекистоннинг "Насаф", Беларуснинг “Энергетик” (Минск) ва Қозоғистоннинг “Ордабаси” клублари шарафини ҳимоя қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси мазкур мамлакатнинг У-19, У-22 ва У-23 терма жамоаларида ҳам тўп сурган", - дейилади клуб хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, Абдихолиқов ўтган мавсум "Насаф" билан Суперлига чемпионига айланган эди. Ушбу жамоа таркибида Жасур Жалолиддинов ҳам ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!