Расман! Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир футболчиси учун Осиё кубоги якунланди
Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган Австралия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳужумчимиз Игорь Сергеев жароҳат олиб майдонни тарк этди. Тиббий штаб томонидан зарур текширувлар ўтказилди.
Афсуски, дастлабки тиббий текширувлар Сергеевнинг тиззасидан жиддий жароҳат олганини кўрсатди. Футболчимиз турнирдаги иштирокини якунлади. Яқин вақт ичида жарроҳлик операциясини ўтказиши кераклиги аниқланди. ЎФА ҳамда футбол жамоатчилиги номидан Игорга Осиё кубогидаги ёрқин ўйини учун миннатдорчилик билдириб, саломатлик тилаймиз!
Фикрлар