Расман! Ўзбекистонда жаҳон чемпионати ўтказилади

Ўзбекистон 2024-йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

"Бугун ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидан ФИФА миқёсидаги бир қатор мусобақалар, хусусан, футзал ва футбол бўйича жаҳон биринчилиги мусобақаларига мезбон мамлакатларни белгилаш масалалари ўрин олди.

Эътиборли жиҳати, 2024-йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланди. Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, юртимиз ФИФА тасарруфидаги Жаҳон чемпионатига биринчи бор мезбонлик қилади", - дейилади ташкилот хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dilshod bek
23/06/2023 23:29
Mana buni xush xabar desa buladi