Расман! Питер Крауч футболчилик фаолиятини якунлади
Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Питер Крауч фаолиятини якунлашга қарор қилди.
“Мен жуда кўп ўйладим ва бутсаларимни михга илишга қарор қилдим. Футбол менга ҳаётда ҳамма нарса берди. Мени футболга олиб кирганларга ўз миннатдорчилигимни билдираман”, - дейди 38 ёшли футболчи.
Маълумот учун, Крауч 21 йиллик фаолияти давомида "Тоттенхэм", "Далич Хэмлит", "Хассельхольм", КПР, "Портсмут", "Астон Вилла", "Норвич", "Саутгемптон", "Ливерпуль", "Сток Сити" ва "Бёрнли" каби клубларда тўп сурган. Англия терма жамоасида эса 42та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 22та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар