Расман! Польша терма жамоаси бош мураббийсиз қолди

Польша футбол иттифоқи терма жамоа бош мураббийи Ежи Бженчекнинг ўз лавозимини тарк этганини маълум қилди.

“Бженчекга терма жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдираман”, - деди Польша футбол иттифоқи президенти Збигнев Бонек.

Маълумот учун, Ежи Бженчек Польша терма жамоасини 2018 йилнинг ёзидан буён бошқариб келаётган эди.

Ҳозирча мураббийсиз қолган Польша терма жамоаси ёзда “Евро-2020”да иштирок этади. Уларнинг гуруҳида Словакия, Швеция ва Испания терма жамоалари жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!