Расман! ПСЖ Эрнандесни ўз таркибига қўшиб олди

Расман Лукас Эрнандес ПСЖ футболчисига айланди. Буни клуб расмий саҳифаси орқали маълум қилди. 

Image

Маълумот учун, Эрнандес "Бавария"дан Париж клубига 50 миллион евро эвазига ўтди. Ҳимоячи билан 2027 йилгача амал қиладиган шартномага қўл қўйди. Шунингдек, битимни яна бир йилга узайтириш имкони ҳам бор. 

"Бавария"да Лукасни ўрнини Ким Мин Жэ эггалайди. Унинг трансфери ҳам тез орада эълон қилиниши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!