Расман! ПСЖ Франция терма жамоаси ҳужумчисини рекорд суммага сотиб олди

  • 2 сентябрь, 2023, 10:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Ҳужумчи Рандаль Коло-Муани фаолиятини ватанида давом эттирадиган бўлди. Аниқроиғ, франциялик футболчи "Айнтрахт"дан ПСЖга кўчиб ўтди.

Франкфурт клуби ушбу трансфер ўз тарихидаги рекорд сумма – 95 миллион евро эканини маълум қилди. Форвардни сотиш ҳақидаги қарор ҳам кенгаш, ҳам кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинган.

Коло-Муанининг ўзи эса парижликлар билан футболчи 5 йиллик шартнома имзолади. У янги жамоасида 23-рақамда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи ўтган мавсумда Бундеслигада 15 та гол билан “Айнтрахт”нинг энг яхши тўпурари бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!