Расман! ПСЖнинг асосий дарвозабони ЕЧЛ ярим финалида ўйнамайди

ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас жароҳати сабаб Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "РБ Лейпциг"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, коста-рикалик посбон мусобақанинг чорак финалида “Аталанта”га қарши ўйинда жароҳат олган. У шу куни 79-дақиқадаёқ захирага олинган эди.

ПСЖ - "РБ Лейпциг" жамоалари беллашуви 18 август куни Лиссабондаги "Да Луш" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!