Расман! Қатарнинг "Осиё кубоги-2019" доирасидаги БАА устидан қозонган ғалабаси ҳаққоний деб топилди
2019 йилнинг 29 январь куни Осиё кубоги ярим финали доирасида амирликлар жамоаси Қатар билан баҳс олиб борганди. Унда қатарликлар йирик 4-0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шундан сўнг, мағлуб томон ОФК интизом қўмитасига Қатар миллий терма жамоаси қайдномасига киритилган Алмуоз Али ва Бассам Ал Рави мамлакат шарафини ҳимоя қилиши мумкин бўлмагани ҳақида шикоят қилганди. Унда ёзилишича, Алмуоз Алининг онаси Қатарда таваллуд топмаган ва футболчи ушбу терма жамоада ўйнаши мумкин эмас. 2019 йил 15 апрелда бўлиб ўтган суд БААнинг шикоятини рад этди.
Аммо улар аппеляция беришга қарор қилди. Мусобақа мезбонларининг талабига кўра, Қатардан қитъа чемпионлиги унвони ва бу учун олган рейтинг баллари олиб қўйилиши керак эди.
2020 йилнинг 21 июнида такрорий суд иши бўлиб ўтди. Суриштирув натижаларига кўра, Алмуоз Алининг онасида Қатар ва Судан фуқаролиги бўлгани ва унинг айнан Қатарда туғилганлиги аниқланди.
Шу тариқа, даъвогар томон талаблари қондирилмайдиган бўлди.
Фикрлар