Расман! "Қизилқум"га янги бош мураббий тайинланди. Мутахассис Сербия, Тожикистон ва Саудия Арабистонида ишлаган

Фаолияти давомида Тожикистон кубоги ва чемпионлигини қўлга киритган, Сербия ёшлар терма жамоаси ва Тожикистон терма жамоаларида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган, Саудия Арабистони, Сербия, Тожикистон ва Хитой ҳамда Ливия давлатлари жамоаларида бош мураббий бўлиб кўплаб натижаларга эришган, тажрибали мураббий Никола Лазаревич янги мавсумда "Қизилқум" жамоаси бош мураббийи лавозимида иш бошлайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

photo_2022-01-28_21-35-42

Никола Лазаревич ҳақида қисқача маълумот:

Исми шарифи: Никола Лазаревич
Туғилган сана: 29.01.1978. й
Туғилган жойи: Сербия
Миллати: сербия

Никола Лазаревич ишлаган жамоалар: Сербия терма жамоаси (U-21), “Цар Константин” (Сербия), “Раднички” (Сербия), “Истиқлол” (Тожикистон), Тожикистон терма жамоаси, “Хўджанд” (Тожикистон), “Ал – Таавун” (Саудия Арабистони).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!