Расман!

Мавсум якунланганидан сўнг бироз ҳордиқ чиқариш учун танаффусга чиққан “Қўқон-1912” жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 2-даврасида “Қўқон-1912” жамоасига вақтинча бош мураббийи этиб Азиз Тўхтабоев тайинланган эди. Азиз Тўхтабоев жамоани қийин вазиятдан олиб чиқди ҳамда “Қўқон-1912” Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёрланишни мақсад қилган “Қўқон-1912” жамоасига бугун янги бош мураббий тайинланди. Жамоа раҳбарияти музокаралардан сўнг Қўқоннинг яна бир фарзанди, ўзбек футболининг яқин ўтмишдаги ёрқин юлдузларидан бири Бахтиёр Аъзамович Ашурматовни “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Бугун жамоа офисида “Қўқон-1912” клуби президенти Бахтиёржон Толипов ҳамда Бахтиёр Ашурматов шартномага имзо чекдилар.

photo_2019-12-09_11-15-17

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
09/12/2019 12:17
Омадинни берсин БАХТИЕР АШУРМАТОВнинг КОКОНД жамосига хам ОМАД ( НАВБАХОР мухлиси)
&
Surxon turon
09/12/2019 13:27
Хурсан бӯлдим мен Ашурмативди яхши инсон ва яхши мурабий деб биламан омад
Murod Panjiev
09/12/2019 20:10
Сурхони онасини омига тикган Ашурматовни яхши мураббий дейяпсанми агар шу сурхонга келмаганда сурхон мавсумни учинчи уринда якунларди
Абдусамат Жураев
09/12/2019 12:20
АЛИШЕР САМАТОВ РОБИМ ХАСАНОВ ГА ЖОН КИРИБТИДА НАВБАТДАГИ МАНЗИЛАРИ КОКОНД ЭКАНДА АШУРМАТОВ КАЕРДА БУСА УЛАР ХАМ УША ЕРДА
Расулжон Тоштемиров
10/12/2019 09:48
Яхши булибди Ашурматов ишонса булади
&
darwesh
09/12/2019 12:11
Круговорот Ашурматова в суперлиге
&
Shoxrux MTJ
09/12/2019 11:12
Bsxtyor ashurmatov

Минбар

Барча блоглар