Расман! "Қўқон-1912" клубига ким бош мураббий бўлгани маълум қилинди (Фото)
Мавсум якунланганидан сўнг бироз ҳордиқ чиқариш учун танаффусга чиққан “Қўқон-1912” жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.
Хабарингиз бор, Суперлиганинг 2-даврасида “Қўқон-1912” жамоасига вақтинча бош мураббийи этиб Азиз Тўхтабоев тайинланган эди. Азиз Тўхтабоев жамоани қийин вазиятдан олиб чиқди ҳамда “Қўқон-1912” Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Янги мавсумга жиддий тарзда тайёрланишни мақсад қилган “Қўқон-1912” жамоасига бугун янги бош мураббий тайинланди. Жамоа раҳбарияти музокаралардан сўнг Қўқоннинг яна бир фарзанди, ўзбек футболининг яқин ўтмишдаги ёрқин юлдузларидан бири Бахтиёр Аъзамович Ашурматовни “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи этиб тайинлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бугун жамоа офисида “Қўқон-1912” клуби президенти Бахтиёржон Толипов ҳамда Бахтиёр Ашурматов шартномага имзо чекдилар.
Фикрлар