Расман! Ража Наингголан Бельгия клубига кўчиб ўтди
Бельгиялик ярим ҳимоячи Ража Наингголан фаолиятини ўз ватанида давом эттирадиган бўлди.
33 ёшлт футболчи Бельгиянинг "Антверпен" клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Ража янги жамоаси сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Боиси у яқиндагина “Интер” билан амалдаги шартномасини бекор қилган эди.
Ража Наингголан Бельгия терма жамоаси сафида 2009-2018 йилларда тўп сурган ва 30 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ёздириб қўйган.
Фикрлар