Расман: Рауф Инилеев "Обод" бош мураббийи

CHERY AUTO

"Обод" янги мавсумга янги бош мураббий билан тайёргарлик кўради. Тажрибали мутахассис, ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган, "Осиёнинг энг яхши мураббийи", дея тан олинган Рауф Инилеев жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Индиндан бошланадиган машғулотларни айнан Рауф Талгатович олиб боради. 

Tecno

Янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичи 21-28 декабрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Шундан сўнг футболчилар қисқа муддатли танаффусга чиқади. Январь ойининг дастлабки кунларидан бошлаб тайёргарлик яна пойтахтимизда давом эттирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!