Расман! "Реал" 21 ёшли ҳимоячисини сотиб юборди

"Лацио" клуби "Реал" Мадрид ҳимоячиси Марио Гилани сотиб олди. Бу ҳақда Рим клуби матбуот хизмати хабар берди. 

21 ёшли испаниялик учун Рим клуби 6 миллион евро тўлаган. Футболчи янги жамоаси билан 5 йиллик битимга имзо чеккан. 

Мадридликлар Мариога бўлган ҳуқуқларининг ярмини ўзида сақлаб қолади. Келишувга кўра, "қаймоқранглилар" ҳимоячини қайта сотиб олиши ҳам мумкин. 

Гила ўтган мавсум "қироллик клуби" асосий таркибида иккита ўйинда майдонга тушган. У асосан, 3-дивизионда ҳаракат қиладиган "Реал Кастилья" клубида ўйнаган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!